Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев яна иккита жиноий ишга алоқадорлиги аниқланди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилган.

Фото: «Kremlin.ru»

«Атамбаевга ер участкаси билан боғлиқ икки ноқонуний битимга алоқадорликда гумон қилинаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Унинг сўзларига кўра, бу масала бўйича иккита алоҳида тергов гуруҳи тузилган», — деган у.

Сўнгги беш кун ичида собиқ президентга ҳуқуқ-тартибот органларига қарши зўравонлик, оммавий тартибсизлик ташкил этиш, қотилликлар ва суиқасд уюштириш, криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод этиш , Бишке ИЭСни реконструкция қилишдаги коррупция каби жиноятларда гумонаётгани тўғрисида билдиришнома тақдим этилган.