Британиянинг Хилсборо шаҳрида яшовчи Бен Маскрофт ўз орзусини амалга ошира олмагани учун 95 килограммга озди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: «Korrespondent.net»

176 кг вазнли британиялик азалий орзусини амалга оширишга  — Буюк Хитой деворига чиқишга қарор қилган, аммо самолётдаёқ ноқулайликларга дуч келган. Чунончи, хавфсизлик камарини узайтиришга тўғри келган, кўтарма столча эса унинг қорни туфайли пастга тушмаган.

Фото: «Korrespondent.net»

Маскрофт учун энг катта руҳий зарба Буюк Хитой деворига зина орқали кўтарила олмагани бўлди.

Фото: «Korrespondent.net»

Эркак уйга ўз ҳаётини ўзгартириш вақти келгани ҳақидаги фикр билан қайтди. У озишни истовчилар учун ташкил этилган клубга аъзо бўлди ва катта муваффақиятга эришди. Маскрофт 95 килограммга озди, йил одами мақомини қўлга киритди ва ўз жуфтини учратди.

Фото: «Korrespondent.net»

Энди Маскрофт севгилиси билан бирга Буюк Хитой деворини забт этмоқчи.

Фото: «Korrespondent.net»