Ҳар қандай озиқ-овқат ишлаб чиқаришда маълум миқдорда нуқсонли маҳсулотлардан фойдаланилади. Сут саноати ҳам бундан мустасно эмас. Калифорниялик ташаббускорлар бирор сабабга кўра сотилмай қолган ёки яроқсиз деб топилган сут миқдорини камайтиришга қарор қилди.

Фото: TravelAsk

TravelAsk’нинг ёзишича, қимматли маҳсулотни чиқиндилар билан тўкмаслик учун олимлар ундан кийим-кечак ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида фойдаланишни тавсия этди.

Калифорниядаги «Mi Terro» компанияси вакиллари сутни қайта ишлаш схемасини ишлаб чиққан бўлиб, у казеин оқсилидан фойдаланишга асосланган. Сигир сутида оқсилларнинг бир неча тури мавжуд бўлиб, казеин сутнинг ачиш жараёнида ҳосил бўлади. Бу қимматли таркибий қисм сутдан ферментланиш натижасида олинади ва ҳосил бўлган кукундан кейинчалик ип олишда фойдаланилади.

Қуруқ кукунсимон козеин бир неча кимёвий моддалар билан ишлов берилади ва козеин ипига айлантирилади. Ҳосил бўлган ипдан футболка тикишда фойдаланиладиган трикотаж мато тайёрланади.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, казеиндан тайёрланган мато пахтадан тайёрланганидан ҳеч ҳам кам эмас ва қайсидир жиҳатдан ундан устун ҳам. Масалан, казеинли футболка антибактериал хусусиятга эга бўлиб, у ғижим бўлмайди ва намликни шиммайди. Умуман олганда, бундай матодан пахтадан ишланган мато каби фойдаланиш мумкин.