АҚШдаги кимошди савдосида Жеймс Бонднинг 1965 йилда ишлаб чиқарилган Aston Martin DB5 автомобили сотилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: AP

Суратга олиш чоғида қўлланилган бир қатор жосуслик хусусиятларига эга Aston Martin АҚШнинг Монтерей шаҳрида аноним харидор томонидан 6,4 миллион долларга сотиб олинди.

Фото: «Sothebys.com»

Таъкидланишича, сотилган автомобиль Бондиана фильмлари учун «реклама» ролини бажарган ва бирор марта экранда кўриниш бермаган.

Фото: «Sothebys.com»

Унда рақам белгиларини алмаштириш механизми, ўқ ўтказмайдиган орқа экран, катапультали ўриндиқ, шина тешгич, тутунли пушка ва бошқа «жосуслик» мосламалари бор.

Фото: «Sothebys.com»

Фото: «Sothebys.com»

Фото: «Sothebys.com»

Фото: «Sothebys.com»