2018 йилнинг апрелида Falcon Heavy ракетаси орқали космосга учирилган Tesla Roadster спорт автомобили ва унинг рулида ўтирган Starman манекени эллиптик орбита бўйича биринчи бор Қуёш атрофини айланиб чиқди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Newsweek

Tesla Roadster шунчаки SpaceX ракета ташувчисининг имкониятларини намойиш этиш мақсадида коинотга учирилган эди. Электромобил Falcon Heavy’нинг иккинчи суйри қисмига ўрнатилган. Манекенга скафандр кийдирилиб, ҳайдовчининг жойига ўрнатилган ва 6 февраль куни Ер орбитасига чиқарилган.

Шундан буён Roadster соатига 42 минг километр тезликда ҳаракатланмоқда. Қуёш атрофида айланиб чиққан машина Марсга яқинлашмоқда.

Фото: Newsweek

Октябрь ойида электромобил «Қизил сайёра»га 7,5 миллион километр масофада яқинлашган эди. Спорткар ўз миссиясини, яъни Falcon Heavy фойдали юкни космосга учира олишини исботлаб берганига қарамай, у яна узоқ йиллар коинотга саёҳат қилиши мумкин.