АҚШ 32 йил мобайнида илк бор ўрта масофадаги ракета синовини ўтказди.

Фото: Defense.gov

Мазкур ракеталар синови Москва ва Вашингтон ўртасидаги шартнома билан ман этилганди. Бироқ икки томон ҳам 2 август куни ушбу шартномадан чиқди.

Ядровий бўлмаган каллак билан жиҳозланган ракета синови Калифорния штатидаги Сан-Николас оролида амалга оширилди. Ракета қуруқликдаги учириш қурилмасидан чиқиб, 500 километрдан кўпроқ парвоз қилиб, аниқ нишонга бориб тегди.