АҚШнинг энг йирик корпорациялари фойдани асосий мақсад деб ҳисоблашдан бош тортди, деб ёзади «РБК» 1972 йилда энг йирик Америка компаниялари бош директорлари гуруҳи томонидан асос солинган Business Roundtable Group’га таяниб.

Фото: iStock

181 та компания раҳбарлари корпоратив мақсадлар ҳақидаги янгиланган баёнотни тасдиқлади. Илгари унинг асоси акциядорлар даромадларини кўпайтириш бўлган бўлса, энди гап барча америкаликлар манфаатлари йўлида ишлаш ҳақида бормоқда.

Баёнот остига Amazon, Apple, AT&T, Bank of America, Boeing, Coca-Cola, Comcast, Exxon Mobil, Ford, General Motors, Goldman Sachs, Johnson & Johnson, Lockheed Martin, Mastercard ва бошқа компаниялар раҳбарлари имзо чеккан.