Барселонада ўғрилик мақсадида Афғонистоннинг Испаниядаги элчисига ҳужум қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: Fotolia

Қайд этилишича, воқеа маҳаллий вақт билан тахминан соат 21:40 да содир бўлган. Бир гуруҳ йигитлар элчининг 17 минг евролик соатини ўғирлаш учун уни ўраб олган. Уларнинг ҳужуми оқибатида элчининг оёғи жароҳатланган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа юзасидан тегров ҳаракатларини олиб бормоқда.