АҚШ президенти Дональд Трамп ўнинчи марта бобо бўлди: ўғли Эрикнинг оиласида қиз фарзанд дунёга келди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Twitter/@eriktrump

«Лара Трамп ва мен Каролина Дороти Трампнинг ҳаётга ташрифидан хурсандмиз», — деб ёзди Эрик Трамп Twitter’да.

Уларнинг оиласида биринчи фарзанд — Эрик Люк исмли ўғил бола 2017 йил сентябрь ойида туғилган эди.

Бундан ташқари, Дональд Трампнинг ўғли — кичик Дональд Трампнинг беш нафар, қизи — Иванка Трампнинг уч нафар боласи бор.