Жорий йилнинг 8 август куни Архангелскда содир бўлган портлаш оқибатида юзага келган радиация Қозоғистонга қадар етиб келган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ядро синовларини ҳар томонлама тақиқлаш шартномаси ташкилотининг ижрочи котиби Лассина Зербо маълум қилди, деб хабар беради «НУР.кз».

Фото: ЭАДаилй

Эксперт ўзининг Twitter’даги саҳифасига портлашдан сўнг радиация қайси йўналиш бўйлаб тарқалган бўлиши мумкинлиги тасвирланган интерфаол харитани жойлаштирди. Унинг тахминларига кўра, радиоактив зарралар Қозоғистон ҳудудига қадар етиб келган бўлиши мумкин. Бироқ буни исботлайдиган ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.