Филиппинда Денге безгаги оқибатида 807 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20 август куни берган маълумотига таяниб, Philippine Star хабар бермоқда.

Фото: Shutterstock

«Korrespondent.net»нинг ёзишича, Денге безгаги билан оғриганлар сони 188 мингдан ошган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 98 фоизга кўп.

Филиппинда август бошида Денге безгаги инфекцияси билан зарарланганлар сонининг ортиши шароитида «миллик эпидемия» эълон қилинган эди.

Денге — вирусли инфекция бўлиб, тропик ва субтропик ҳудудларда нисбатан кенг тарқалган. Беморда юқори ҳарорат, кўнгил айниши, бош ва бел оғриғи, тошмалар кузатилади. Ҳозирда Денге безгагига қарши вакцина йўқ.