Франция ҳуқуқ-тартибот органлари беш кишини қўлга олди, улар Биаррицда G7 саммитини ўтказиш чоғида полиция ходимлари яшаб туриши керак бўлган меҳмонхонага ҳужумни режалаштиришда гумон қилинмоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Flickr

BFM телеканали маълумотларига кўра, 24 ёшдан 45 ёшгача бўлган тўрт эркак ва бир аёл 19 август куни Тур ва Капбретон шаҳарларида қўлга олинган. Гумонланувчилар ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жойлашадиган жойларни муҳокама қилган. Улар «меҳмонхонага ўт қўйиш» версиясини кўриб чиққан.

G7 саммити 24—26 август кунлари Франция жануби-ғарбидаги Биарриц шаҳрида бўлиб ўтади.