Грузиянинг «Рустави 2» телекомпанияси янги бош директори Паата Салия телеканалнинг бир қатор журналистлари ишдан ҳайдалишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «Рустави 2»

Хусусан, тўғридан-тўғри эфир чоғида Россия президенти Владимир Путинни ҳақорат қилган журналист Георгий Габуния ишдан бўшатилади. У таътилдан қайтгач, телеканални тарк этади.

Паата Салиянинг маълум қилишича, компания телеканалга етказилган зарар туфайли, ишдан ҳайдалаётган журналистларни судга беради.

Эслатиб ўтамиз, Георгия Габуния июль бошида Путинни «Рустави 2» эфирида ҳақорат қилганидан кейин у икки ойга эфирдан четлатилган, аммо ишдан бўшатилмаган эди.