Илон Маск Марсга ядровий бомба ташлаш борасидаги ғоясига яна қайтиб, бу сафар Нуке Марс! футболкаларини ишлаб чиқаришини эълон қилди, деб хабар беради Spot.

Фото: Twitter / ElonMusk

Ушбу футболкаларни 25 доллар эвазига харид қилиш мумкин.

Маскнинг Twitter’да қолдирган пости кўплаб мухлислари учун кутилмаган совға бўлди, бироқ тадбиркор бундан олдин ҳам «қизил сайёра»га ядровий бомба ташлаш лозимлиги борасида ўз фикрини билдирган эди.

2015 йили Илон Маск Стивен Колберт билан ўтказиладиган «Кечки шоу»да Марсни одамлар яшаши учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадида у ерга ядровий бомба ташлаш кераклигини айтган эди.

Маскнинг ҳисоблашича, бомбардировкадан кейин сайёрадаги карбонат ангидрид гази атмосферага чиқиб, одамлар учун зарур бўлган «парник эффекти»ни ҳосил қилади.

NASA тадқиқотчилари эса, Маскнинг фикри нотўғри эканлигини таъкидламоқда. Ростдан ҳам Марсга ядровий бомбанинг ташланиши қанчадир миқдорда карбонат ангидрид газининг пайдо бўлишига олиб келади, бироқ у сайёра иқлимини ерники каби бўлишига учун етарли эмас.