Reddit фойдаланувчилари раковинада иккита кўзгу қаршисида ҳайратланиб ўтирган мушук суратидан завқланди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Reddit

Аксни катталаштириб кўрсатувчи кўзгу туфайли мушукнинг боши аслидан кўра каттароқ кўринган.

Баъзи фойдаланувчилар мушук ўз аксидан қўрқиб кетганини тахмин қилган. Бошқалар эса жониворнинг ҳайратланганнамо нигоҳига фотосуратчининг хатти-ҳаракати сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтган.