17 август куни Афғонистон пойтахти Кобулда нишонланаётган никоҳ тўйларининг бирида худкуш-террорчи портловчи мосламани ишга тушириб юборган эди. Теракт оқибатида 63 киши ҳалок бўлган ва 150 дан ортиқ одам жароҳат олган, деб хабар беради Sputnik.

Фото: «Интерфакс»

Мазкур теракт бўйича масъулиятни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Москва Кобулда содир бўлган терактни қоралайди ва Афғонистон ҳукуматини мамлакат ҳудудида хавфсизликни таъминлаш бўйича кескин чоралар кўришга чақиради.

Шунингдек, вазирликнинг таъкидлашича, Кобулдаги теракт афғон халқида узоқ давом этган урушлардан сўнг, тинчлик ўрнатилишига умид учқунлари пайдо бўлган бир вақтда, шунингдек, Афғонистон мустақиллигининг 100 йиллиги арафасида амалга оширилган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.