Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов деноминация (пул қийматини ўзгартириш) бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали маълум қилди.
Фото: ЎзА
«Деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат. Биз деноминация қилмоқчи эмасмиз. Марказий банк раиси сифатида айтмоқчиман, деноминация ҳеч кимнинг хаёлида йўқ», — деган у.
Унинг таъкидлашича, деноминация иқтисодий барқарорлик ва кучли инфляция шароитида ўтказилади. «Бизда аҳвол ундай эмас», — дея қўшимча қилган Марказий банк раиси.