Ратгер университетидаги америкалик олимлар смартфонлар иш ёки ўқишдан чалғишга ёрдам бермаслигини, аксинча, мияни янада чарчатишини аниқлади, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Олимлар 414 нафар талаба иштирокида эксперимент ўтказди. Кўнгиллилар танаффусдан аввал ва кейин махсус тестлардан ўтди. Бундан ташқари, иштирокчиларнинг бир қисми вазифаларни дам олмасдан бажарди.

Қўлларида телефон билан дам олган талабаларнинг фаҳм-идроки танаффуссиз ўқиган гуруҳники билан деярли бир хил даражада бўлган.

Умуман олганда, танаффус пайтида смартфондан фойдаланган талабалар  топшириқларни гажетсиз вақт ўтказганларга нисбатан 22 фоизга ёмонроқ бажарган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу смартфонни кузатишдек оддий ҳаракат ҳам одамни хабарларни текшириш, бошқалар билан алоқа қилиш, янги маълумотни қабул қилиш ҳақида доимий ўйлашга мажбур қилиш билан боғлиқ.