16 сентябрдан 21 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган «Марказ—2019» стратегик ўқув машғулотларида 128 мингдан ортиқ ҳарбий иштирок этади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Фото: «Яндекс.Новости»

Ўқув машғулотларига Россиянинг Марказий ва Шарқий ҳарбий округларининг қўшинлари, Каспий флотилияси, Ҳаво-десант қўшинлари ва Ҳарбий-ҳаво кучлари жалб этилади. Шунингдек, ўқув машғулотида Хитой, Покистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари ўқув ҳаракатларига 20 мингдан ортиқ ҳарбий техника ва қуролланишлар, 600 га яқин учиш аппаратлари ва 15 та таъминот кемалари қатнашади.

Ўқув машғулотига Россия Бош штаби бошлиғи армия генерали Валерий Герасимов бошчилик қилади. Асосий ҳаракатлар Россиянинг Тоский, Донгуз, Аданак, Чебаркул, Югинск, Алейск, Ашулук, Сафакулево полигонларида бўлиб ўтади.