Россия президенти Владимир Путин билан учрашувдан кейин Франция етакчиси Эммануэл Макрон Facebook’да рус тилида пост қолдирди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Facebook/EmmanuelMacron

«Россия — ҳақиқий Европа мамлакатидир. Биз Лиссабондан Владивостоккача чўзилган Европага ишонамиз. Кўплаб сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича прогресс бор, ахир биз Франция—Россия муносабатларини ривожлантиришга куч сарфламоқдамиз», — деб ёзди Франция президенти.

«Ишончим комилки, ушбу кўп томонлама ўтиш чоғида биз Европа иттифоқи ва Россия ўртасидаги хавфсизлик ва ишонч архитектурасини ривожлантиришимиз керак», — деб ҳисоблайди Макрон.