Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳрида истиқомат қилувчи 14 ёшли Дилноз исмли қизга автофалокат оқибатида ҳалок бўлган ҳиндистонлик болакайнинг юраги кўчириб ўтказилган, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Дилноз Исанова уч ёшга тўлганида шифокорлар унга «дислатацион кардиомиопатия» ташхисини қўйган. Ушбу касаллик миокард ишини бузиб, инсонда юрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Қизнинг ота-онаси фарзандини операция қилдириш учун Москвага учган ва 2008 йилда операция ўтказиш бўйича рўйхатга турга.

2015 йилда Дилноз узоқ кутилган квотани қўлга киритган ва янги юрак учун Ҳиндистонга йўлга олган.

Фото: Tengrinews

Қизга Керала штатидан бўлган 12 ёшли Адит Полсон исмли болакай донор бўлган. У отаси Полсон билан мудҳиш ЙТҲга учраган: уларнинг машинаси мактаб автобуси билан тўқнашиб кетган. Авария оқибатида болакайнинг мияси ўлгани маълум бўлган. Унинг барча органлари трансплантацияси бўйича қарорни онаси Шинси қабул қилган. 2015 йилнинг 18 августида трансплантолог Комаракши Балакришнана бошчилигида операция ўтказилган.

Фото: Tengrinews

Операциядан бир ой ўтиб, Дилноз бемалол мустақил юра бошлаган, ҳозирда эса мактабда ўқийди ва тенгқурлари билан бемалол ўйнайди.

Жорий йилда донорнинг оиласи Дилноз билан танишиш истагида эканликларини билдирган ва уни ўз уйига таклиф этган. Қозоғистонлик қиз ўз оиласи билан Адитнинг уйига ташриф буюрган.