Россиялик шифокорлар яраларга суриш учун оддий спиртли йоддан фойдаланмасликни маслаҳат берди, деб хабар қилади «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Шифокорларнинг эслатишича, барча россияликлар учун оддий бўлган йод куйдириши мумкин, ундан яраларнинг ўзига эмас, «чуқур бўлмаган шилинган жойларга ва яраларнинг атрофига» суришда фойдаланиш тавсия этилади. Акс ҳолда у шиллиқ ёки юмшоқ тўқималарга зарар етказиши мумкин. Худди шу нарса «зелёнка»га ҳам тааллуқли.

Спиртли йод ўрнига экспертлар бетадин, повидон-йод, йодопирон каби зарарсизлантирувчи сувли эритмаларни тавсия қилади.

Йод ўзига ўхшаш бошқа воситалардан кўра кўпроқ аллергия чақиради ва қалқонсимон без касалликларига чалинган одамларга тақиқланади. Аммо у водород пероксидидан кўра самаралироқ эканлиги айтилмоқда.