Японияда офтоб уриши оқибатида 7 киши вафот этди, 7 мингдан ортиқ одам касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: “Zakon.kz”

Сўнгги 7 кун давомида 7338 киши офтоб уриши натижасида касалхоналарга ётқизилган. Япония аҳолиси ҳали ҳам бутун мамлакат бўйлаб кузатилаётган жазирамадан азият чекишда давом этмоқда. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 35 даражадан юқори бўлмоқда.

Хабарда айтилишича, жабрланганларнинг аксарияти кексалар бўлиб, улар тежамкорлик мақсадида уйларида кондиционерни ёқмайди.