АҚШ Давлат департаменти Тайванга 66 та F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришини маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.ru».

Фото: Reuters

Қирувчи самолётларнинг умумий қиймати 8 миллиард долларга тенг.

Давлат департаменти вакилининг сўзларига кўра, ушбу қарор хорижий ҳарбий ёрдам дастури доирасида қабул қилинган.

«Бугун администрация Тайванга 66 та F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича Конгрессни расман хабардор қилди», — дейилади манбада.