АҚШнинг Жанубий Дакота штати Стержис шаҳрида яшовчи аёл ҳомиладорлигини тўлғоқ чоғидагина билди, деб хабар бермоқда KOTA-TV.

Фото: KOTA-TV

Бунгача аёл қорнида оғриқ ҳис қилганида буйрагидаги тошлар туфайли деб ўйлаган. Навбатдаги марта ғалати ҳиссиётни сезгач, шифокорларга мурожаат қилган.

Шифокорлар беморнинг буйрагида ҳеч қандай тош йўқлигини айтиб, тез орада уч эгизакни дунёга келтиришини маълум қилган.

Ҳақиқатан ҳам тўрт дақиқа ичида ҳар бири икки килограммга яқин икки қиз ва бир ўғил туғилган ҳамда оиладаги фарзандлар сонини беш нафарга етган.