Грецияда Порос ороли соҳили яқинида россияликлар бўлган вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Meduza.

Фото: Google Images

Қайд этилишича, вертолётда жами 3 киши: маҳаллий учувчи ва 2 нафар россиялик йўловчи бўлган. Вертолёт қулаши оқибатида уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Уларнинг жасадлари сувдан чиқарилган.

Вертолёт Порос шаҳридан Афина халқаро аэропортига кетаётган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт материкдан Поросга электр энергия етказиб берадиган симларга келиб урилган. Натижада ҳалокатдан сўнг бутун оролда электр ўчган.