Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги тўйда юз берган теракт қурбонлари сони 21 август куни 80 кишига етди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Афғонистон ИИВ раҳбари Нусрат Раҳимийнинг таъкидлашича, олган жароҳатлари туфайли 17 киши касалхонада вафот этган.

«Яна 17 киши олган жароҳатлари туфайли вафот этди, 160 нафардан ортиғи ҳали ҳам касалхона ёки уйида тиббий ёрдам олмоқда», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, портлаш 17 август куни маҳаллий вақт билан 22:40 да Кобулдаги банкет залларидан бирида юз берган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, террорчи-худкуш ўзини саҳна олдида портлатган. Бу пайтда залда 400 нафарга яқин одам бўлган.