Шимолий Корея 2018 йилда ядро изланишларини давом эттирган. «ТАСС»нинг ёзишича, бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) ҳисоботига таяниб, KBS телеканали маълум қилган.

Фото: Google Images

Унда айтилишича, Пхенян Йонбёндаги қуввати 5 МВт бўлган тадқиқот реактори туфайли ядро изланишларида «янада ривожланишга эришган».

ХАЭА мутахассислари томонидан ўтказилган Йонбёндаги ядро марказининг спутник суратлари таҳлили реактор ўтган йилнинг август ойи ўрталаригача ишлаганини кўрсатган.

Фото: CSIS

Ҳисоботда, шунингдек, реактор август ўрталаридан ноябрь ойи охирига қадар узилишлар билан ишлагани, 2018 йилнинг декабрида эса ҳеч қандай ишлаш белгилари қайд этилмагани айтилган.