Қозоғистон биринчи президенти ва Нур Отан партияси раиси Нурсултон Назарбоев мамлакатга америкача демократия «шапкаси»ни кийдириш мумкин эмаслигини билдирди.

Фото: Sputnik

Собиқ президент мамлакатда демократияни ривожлантириш учун вақт кераклигига ишонмоқда.

«Бу йил энди 28 ёшга тўламиз, келинг, ким бўлганимизни, қандай тизимда яшаганимизни, нималарга риоя қилганимизни, онгимизда нима бўлганини бир эсга олайлик? Ҳозир нимага эгамиз? Ер ва осмонга! Тўғрими? Хуллас, биз ҳозирча ёш давлатмиз, демократиямиз ҳам ёш, шу боис, бизга америка шапкасини олиб кийдириш ҳечам тўғри келмайди. Айрим мухолифларимиз оғзидан кўпиги сачраб бақираётган Европадаги каби демократия учун бизга вақт керак, жамият тараққий этган бўлиши керак», — деган Назарбоев Нур Отан партиясининг кенгайтирилган сиёсий кенгашида.