АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳозирда Ироқ ва Суриянинг айрим туманларида жойлашган ИШИД террорчилик ташкилотининг жангарлари 3—4 йил аввалгидан кўра кучлироқ эканлигини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

«Бу қийин. Бугунги кунда ИШИД уч ёки тўрт йил аввалгидан кучлироқ бўлган ҳудудларда мавжуд, бироқ халифалик йўқ, ташқи ҳужум қобилияти сезиларли даражада пасайди, биз бу таҳдидни тўлиқ эмас, балки маълум даражада камайтирдик», — дейди Помпео.

АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2014 йилдан бери Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик ташкилотига қарши операция амалга оширмоқда, Сурияда мамлакат ҳукумати расмий рухсатисиз ҳаракат қилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрда АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан қўшинларни олиб чиқилишини айтганди, уларнинг умумий сони икки минг аскарни ташкил этади.

Кейинчалик Вашингтон 400 яқин ҳарбий мамлакатда қолишини маълум қилганди. Шунингдек, Трамп бир неча бор Сурия ва Ироқда «Ислом давлати халифалиги» тўлиқ тор-мор этилганини айтган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.