Россиянинг Челябинск шаҳрида овчи милтиғидан ёш рафиқасини отиб ўлдирган депутат қўлга олинди, деб ёзади «NTV.ru».

Фото: Shutterstock

Маҳаллий касалхонада бош шифокор бўлиб ишловчи депутат Азат Зарипов «Қотиллик» моддаси бўйича ушланган.

Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, кечқурун овдан қайтган Зарипов йиғилмаган тўшак ва ювилмаган идиш-товоқларни кўриб, рафиқасини хиёнат қилишда гумон қилган. Аёл ҳақиқатан ҳам жазмани борлигини тан олган. Эркак милтиғини олиб, хотинига икки марта ўқ узган.

Шундан кейин Зарипов дарҳол тез ёрдам ва полицияни чақирган. Аёлга ёрдам беришга уринишган, аммо у касалхонада вафот этган.

Қотиллик чоғида уйда уларнинг уч фарзанди бўлган, болаларнинг энг кичиги — беш ёшда.