Россия Фанлар Академиясининг Умумий физика институти олимлари мия саратонини (глиобластома) фотодинамик даволашнинг янги усулини ишлаб чиқмоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «Pixabay.com»

Таъкидланишича, глиобластома саратоннинг энг тажовузкор шаклларидан бири ҳисобланади. Россиялик олимлар олиб ташланган шиш ўрнига жойлаштириладиган ва саратон ҳужайраларини нейтраллаштирадиган махсус имплантатни ишлаб чиқди.

Тадқиқот муаллифлари янги қурилмани ҳайвонларда синаб кўрди. Натижада олимлар янги шишларни ҳосил қилишга улгурган саратон ҳужайралари ҳалок бўлганини қайд этди. Нурланиш соғлом тўқималарга зарар етказмайди.