Шотландиянинг Аллоа шаҳрида садоқатли ит эгасининг ўлимидан 15 дақиқа ўтиб, вафот этди, деб ёзади Daily Mirror.

Фото: Daily Mirror

25 ёшли Стюарт Хатчисон саккиз йил мобайнида мия саратони билан курашган. У кимёвий терапия курсини ва бир нечта операцияларни бошидан ўтказган.

Йигит умрининг сўнгги кунида қайнотаси уларникига ташриф буюради ва куёвининг итларидан бири — Неро ўзини ёмон ҳис қилаётганини сезади. Жониворни ветеринария касалхонасига олиб борганида, шифокор жониворнинг умуртқа поғонаси шикастланганини аниқлайди, аммо итга ёрдам бера олмайди, у вафот этади. Кейинроқ маълум бўлишича, бундан 15 дақиқа аввал итнинг хўжайини — Стюарт Хатчисон ҳам ҳаётдан кўз юмган экан.