АҚШ президенти Дональд Трамп Apple корпорациясини Хитойдаги корхонасини бошқа жойга кўчиришга чақирди. Бу ҳақда у Руминия президенти Клаус Ёханнис билан учрашув якунлари бўйича брифингда айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AP

«Мен Apple каби Америка компанияларига жуда қисқа вақт мобайнида улар қилиши керак бўлган нарсани қилмагунича, яъни Хитойдан кетмагунича ёрдам беришим мумкин», — деди Америка етакчиси.

Унинг қўшимча қилишича, унинг ёрдамисиз йирик корпорацияларда катта муаммолар бўлган бўларди.

Трампнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги бир ярим ой ичида Хитой 2 миллионта ишчи ўрнини йўқотган, чунки баъзи компаниялар ўз корхоналарини Америка божлари амал қилмайдиган жойларга кўчирмоқда. «Улар янада кўпроқ йўқотмоқда», — деди президент.