Интернет тармоғидаги украиналик фойдаланувчилар мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг кортежи трассадаги бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаб қўйгани сабаб унга танқид тошларини ёғдирди, деб хабар беради «Gazeta.ru».

Кадр: YouTube

Видеода Зеленский ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ҳаракатланаётган машиналарга 20 дан ортиқ транспорт воситалари ҳамроҳлик қилаётганини кўриш мумкин.

«Велосипед қани?», — деб ёзади Максим Навохацкий исмли фойдаланувчи.

Дмитрий Марунич исмли фойдаланувчи эса, бу каби «мақтанчоқлик» нега керак деган саволни ўртага ташланган. Яна бир фойдаланувчи «Мана сизларга халқ хизматкори, кўриб қўйинг», дея изоҳ қолдирган.