Жорий йилнинг 14 август куни ижтимоий тармоқларда «Навоий вилояти Хатирчи туманида қиз болага пичоқ тираганлар» номи билан тарқалган видео ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ўрганилди.

Фото: Видеодан лавҳа

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа Навоий вилоятининг Хатирчи туманида эмас, балки Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида 2019 йилнинг 10 июнь куни содир бўлган.

Шу куни соат 23:00 ларда Т.С., А.Қ. ва Қ.А.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Нарпай туманининг Оқтош шаҳри ҳудудида У.К.га тегишли бўлган Тико машинасида Г.Р. билан ўзаро суҳбатлашиб ўтирган О.Қ., У.К. ва Д.С.ларнинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатган.

Сўнг У.К.га тегишли Samsung телефони ва машинанинг бир жуфт Sony русумли радиокарнайи, Д.С.га тегишли Samsung телефон ва 750 минг сўм пул, О.Қ.га тегишли Samsung телефони ва эркаклар кумуш занжирини қўлга киритган.

Буларнинг барчасини О.Қ.га тегишли бўлган Samsung телефонига тасвирга олиб, кейинчалик ушбу тасвирларни интернет тармоғига жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Қ. ва унинг укаси Қ.А.лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, Г.Р. таъкидлаб ўтган бўйнига О.Қ., У.К. ва Д.С. пичоқ тираб қўрқитганлиги ҳолати дастлабки тергов даврида ўрганилади.