Исроил ҳарбийлари Голлан тепаликларида фуқаролик самолётини Сурияга тегишли деб ўйлаб, уни ўққа тутди, деб хабар беради «Gazeta.ru».

Фото: Reuters

Таъкидланишича, ҳарбийлар фуқаролик самолётини ўққа тутаётганини билиб қолишганидан сўнг, ўт очишни тўхтатган. Учиш аппаратининг техник тавсифи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Исроил армияси мазкур ҳолат бўйича суриштирув ўтказади.

Маълумотларга кўра, содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.