Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган автомобиллар импорти бўйича етакчига айланди.

Фото: Sputnik

Жорий йил 6 ойи мобайнида мамлакатга Россияда ишлаб чиқарилган 4,3 мингга яқин машина келтирилган.

Иккинчи ўринда Чехия (4 000), учинчида эса Латвия (3 000) қайд этилган.

2019 йилнинг биринчи ярми мобайнида Россия 19,5 минг автомобиль экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кўп бўлса ҳам, экспорт ҳажмининг 70 фоизи атиги 4 давлатга тўғри келган.