Олмаотада автомобилнинг техник носозлиги оммавий йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Lexus IS Рейимбеков кўчаси бўйлаб орқага ҳаракатланган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, машинанинг газ педали ёпишиб қолган. Байзаков кўчасига қадар етиб борган автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Шундан сўнг, у Volkswagen Пассат ва Volkswagen Поло билан тўқнашув содир этган.

Ўз навбатида Volkswagen Polo Toyota Corolla ва Toyota Highlander билан урилган. Volkswagen Passat эса ёнида турган Mazda 323 билан тўқнашган.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Авария оқибатида уч киши жароҳат олган. Volkswagen Polo ҳайдовчиси ва Lexus йўловчисига воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Toyota Corolla йўловчиси эса турли жароҳатлар билан шифохонага етказилган.

Содир бўлган воқеа юзасидан шаҳар полицияси суриштирув ишларини олиб бормоқда.