Россиянинг Вологда вилоятида вертолёт қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: «Korrespondent.net»

Суда дарёсига қулаган вертолёт ичида фақатгина учувчининг ўзи бўлганлиги айтилмоқда.

Тахминларга кўра, вертолёт электр узатиш тармоқлари тегиб кетиб, сувга қулаган.

Вертолёт қирғоқдан 10—15 метр узоқликда бўлиб, воқеа жойида 44 нафар ФВВ ходими ва 15 та техника қутқарув ишларини олиб бормоқда.