Ravon автомобилларининг Россиядаги расмий дистрибютори ҳисобланмиш UzAvtoMotors МДҲ компанияси Россияга автомобиллар етказиб беришни яна йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Wikipedia

«Компания янги муваффақият ва ғалабани вақт билан синалган Ravon R4, Ravon  R2 ва Ravon Nexia R4 автомобиллари билан боғлайди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг май ойидан буён GM Uzbekistan заводи нархларга оид янги сиёсат ҳамда модернизация сабаб Россияга Ravon автомобилларини етказиб беришни тўхтатган эди.

Автомобильларнинг янги нархлари:

  • Ravon R2 — 646 000 рубл;
  • Ravon R3 Nexia — 670 000 рубл;
  • Ravon R4 — 678 000 рубл.