Нью-Йорк штатининг Cорнелл университети олимлари асосан сувдан ташкил топган кам калорияли сариёғ муқобилини яратишди. Бу ҳақда университет сайти хабар берди, деб ёзади ТАСС.

Фото: AP

Кимёгарлар ўсимлик мойи ва сут ёғи қўшилган кўп миқдордаги сувни сариёғга ўхшаш эмульсияга айлантиришга муваффақ бўлишди. Маҳсулотда сунъий стабилизатор мавжуд эмас ва калорияси сарёғдан 75 фоизга кам. Бир ош қошиқ симуляция 25,2 ккал, таркибидаги ёғ миқдори эса 2,8 граммни ташкил этади.

«Биз таркиби ва таъми сариёғга ўхшаш бўлган маҳсулот яратдик», — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Алиреза Аббаспуррад.

Тадқиқот муаллифларидан бири Мишель Лининг айтишича, олимлар симуляция қилишда фойдаланган технологиялар соғлиқ учун фойдали бўлган маҳсулотларнинг янги турларини яратишда муҳим рол ўйнаши мумкин.