Chicago Tribune экспертлари энг кўп тарқалган смартфонларнинг радиотўлқинларини ўлчаш бўйича тадқиқот ўтказди. Тадқиқотда 11 та машҳур гаджет қатнашди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Chicago Tribune

Рўйхатдан iPhone 7, iPhone 8 ва 8 Plus, iPhone Х, Samsung Galaxy J3, Galaxy S8, Galaxy S9, Moto e5, Moto e5 Play, Moto g6 Play ва BLU Vivo 5 Mini ўрин олган.

АҚШ Алоқа федерал комиссияси томонидан белгиланган норма бўйича нурланиш 1 грамм материал учун 1,6 Вт/кг ни ташкил этади.

Тадқиқот натижалари бўйича таъсирга энг чидамсиз смартфон дея iPhone 7 топилган. Ундан чиқадиган нурланиш 2 ва 5 миллиметр масофада нормадан ортиб кетган. Ушбу кўрсаткич «танага» яқинлаштирилганида максимал даражага тенг бўлган.

Шу билан бирга Apple’нинг энг хавфсиз гаджети дея iPhone 8 Plus топилган. Бироқ унда ҳам кўрсаткич нормадан 2—4 баробарга кўпроқни ташкил этмоқда.

Барча гаждетлар ичида BLU Vivo 5 Mini энг хавфсизи дея топилди. Унинг 2 ва 5 миллиметр масофадаги таъсири энг минимал даражада эканлиги маълум бўлди.

Apple ва Motorola вакиллари эса тестда паст кўрсаткични намоён этган қурилмаларининг натижаларини ёлғон деб атаб, ушбу усулни хато ҳисобламоқда.