Хонанда Жасур Умиров «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: «Дарё»

Жасур Умиров суҳбат давомида қамоқхонада ўтказган кунлари ҳақида гапириб берди.

Санъаткор бўлганим учун кўзим очилди. У ерда яшириниб, бош кийимларни бостириб юрасиз, сизни таниб қолганлар, ‘Жасур Умиров, қанийди телефоним бўлса расмга тушардим’, — дейишади. Очиғини айтаман, у ерда кўчадан ҳам яхши яшадим. Ўша ерда ҳам ‘ишкал’ бўлди, керак бўлса. Биттасини уриб ташладим. Жуда ҳам мақтаниб, урушқоқ боламан, дея олмайман, аммо ўзимга яраша шуғулланганман. Бу нарсалар ҳаммаси ёшликда ўтиб кетди. Энди буёғига фақат яхши ҳаёт, яхши ижод, яхши орзу, бола-чақага ҳаракат қиламан, Худо хоҳласа.

Жасур Умиров, хонанда