Хитойнинг Хэнан провинциясидаги ҳайвонот боғидаги маймуннинг қочмоқчи  бўлгани акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода приматнинг ойнага тош билан бир неча марта урганини кўриш мумкин деб ёзади РИА Новости.

Фото: Google Images

У шишали катакни қиррали тош билан синдирмоқчи бўлган ва бу видео South China Morning Post’да эълон қилинган.

Ҳайвонот боғи ходимларининг таъкидлашича, ушбу примат бошқалардан ақллироқ ва ёнғоқ чақиш учун ускуна ишлатадиган ягона маймундир. Боғ ходимлари юз берган воқеадан кейин катак ичидаги барча тошларни олиб ташлашди.