Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши тасдиқланди, деб хабар бермоқда Sputnik.

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Президенти 28 август куни «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонунни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланди (ҳозирда аёллар учун 17 ёш).

Ушбу қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Қонуннинг никоҳ ёшини белгилаш тўғрисидаги бир қисми 2019 йилнинг 1 сентябридан амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 18 август куни никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгилаш масаласи кўриб чиқилган эди.