Apple журналистларга компаниянинг Калифорния штатининг Купертино шаҳридаги штаб квартирасида 10 сентябрь куни ўтказиладиган тақдимотига таклифнома юборди, деб хабар бермоқда Meduza.

Фото: Reddit

Таклифномада тақдимотда нима намойиш этилиши айтилмаган, лекин журналистларнинг фикрича, тадбирда iPhone’нинг учта янги модели тақдим этилади. Шунингдек, тақдимотда янги AirPods наушниклари, iPad планшети, 16 дюймли MacBook Pro ноутбуки намойиш этилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Apple сентябрь ойида учта янги смартфонини тақдим этишини маълум қилганди.