Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқининг таҳлилий маълумотлар бўйича эксперти Брук Уоцон Google дастурларида оила тасвирланган эмодзиларни шунчаки ўчириб бўлмаслигини аниқлади. Аввалига унда тасвирланган одамларни бирма-бир ўчириш лозим, деб ёзмоқда Meduza.

Агарда «Ҳужжатлар» (Google Docs), «Жадваллар» (Google Sheets), «Тадқимотлар» (Google Slides) ёки «Формалар» (Google Forms)га тўрт кишидан иборат оиланинг эмодзиси қўйилса, Delete (ўчириш) тугмаси босилиб эмодзидаги одамлар бирма-бир ўчирилади. Бунда дастлаб болалар ўчади.

Фото: Meduza

Этиборли жиҳати, эмодзида биринчи бола ўчиб кетса ҳам унинг ота-онаси хурсанд кайфиятда туради. Иккинчиси йўқолгач эса кутилмаганда эмодзидаги отанинг мўйлови ўсиб чиқади.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Шундан кейингина матндаги эмодзи ўчиб кетади.

Фото: Meduza