Facebook ижтимоий тармоғи рўйхатдан ўтиш саҳифасида кўриниб турувчи «Бу бепул ва доим бепуллигича қолади» («It’s free and always will be») шиоридан воз кечди, деб хабар беради Meduza.

Фото: BFM

Business Insider нашрининг маълум қилишича, мазкур ўзгариш 6—7 август оралиғида содир бўлган ва АҚШ ва Европага давлатларига тааллуқли.

Саҳифанинг эски кўриниши:

Скриншот: Facebook

Эски шиор янгисига — «Тез ва осон» («It’s quick and easy») га ўзгарган.

Скриншот: Facebook

Facebook нима сабабдан шиорни ўзгартирганига изоҳ бермади. Рақамли ҳуқуқ бўйича эксперт, юрист Хосе Антонио Кастилёнинг сўзларига кўра, бу ижтимоий тармоқ валютаси — катта пул турувчи фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига боғлиқ бўлиши мумкин. У биринчилардан бўлиб ўзгаришга эътибор қаратган.

Экспертнинг фикрича, мазкур қарор жорий йилнинг май ойида фойдаланувчиларнинг маълумотларини алмашиш тўлов тури сифатида қабул қилиниши белгиланган Европарламент директиваси билан боғлиқ.