Telegram мессенжери яқин кунларда фойдаланувчиларга ўз телефон рақамларини ҳатто контактлар рўйхатида бор суҳбатдошлардан ҳам яшириш имконини берувчи янгиланишни чиқаради. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбасига асосланиб хабар берди.

Telegram амалга оширадиган ушбу янгиланиш Гонконгдаги норозилик намойиши иштирокчиларига ўз шахсий маълумотларини расмийлардан яшириш имконини беради. Хабар беришларича, Гонконгдаги намойишчилар Telegram’даги катта гуруҳли чатлар орқали уюшиб, мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирча Гонконг ва Хитой расмийлари намойишчиларнинг шахсини Telegram воситасида аниқлашга уринган-уринмаганлиги юзасидан бирор изоҳ берганича йўқ, деб ёзмоқда Meduza.

Ҳозирча Telegram фойдаланувчилари ўз телефон рақамини ҳаммадан ҳам яшира олмайди. «Ўз телефони китобига рақамингизни сақлаб қўйган фойдаланувчилар сиз уларни контактларингиз рўйхатига қўшсангизгина рақамингизни Telegram’да кўриши мумкин», — деб ёзилган мессенжернинг сайтида.